Ўзбекистон давлати Россия федерациясидан 300 минг тонна нефть импорт қилади
(last modified Wed, 26 Apr 2023 12:17:44 GMT )
апрел 26, 2023 17:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон давлати Россия федерациясидан 300 минг тонна нефть импорт қилади
    Ўзбекистон давлати Россия федерациясидан 300 минг тонна нефть импорт қилади

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Газпромнефть» билан жорий йилда Россиядан 300 минг тонна нефть импорти бўйича келишувга эришди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи «Газпромнефть» билан 2023 йилда 300 минг тонна нефть импорт қилиш бўйича келишувга эришганини хабар берди 

Кеча Россия, Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларининг 300 дан ортиқ компанияси иштирок этаётган «Иннопром. Марказий Осиё» 3 кунлик кўргазмаси давомида маълум қилди.

2022 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон 2023 йилда 300 минг тонна Қозоғистон нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва 300 минг тонна Россия нефтини Қозоғистон орқали транзит қилиш бўйича келишиб оланди. Тошкент ва Остона  шунингдек, Ўзбекистонни энергия билан таъминлаш учун газ омборларини модернизация қилиш ва қуриш, Қозоғистонда кўмир иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича ҳам келишувга эришган.