Шавкат Мирзиёев Италия мудофаа вазирини қабул қилди
Бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Италия Республикаси мудофаа вазири Гвидо Крозетто билан учрашди.
Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти ва Италия мудлфаа вазири учрашуви аввалида мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Вазирлар кенгаши Раиси Жоржи Мелонининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон ва Италия ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси мамнуният билан қайд этилди. Конструктив сиёсий мулоқот ривожланиб бормоқда. Кейинги бир неча йилда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми икки баробарга ошди. Ўзбекистонда Италиянинг етакчи олий таълим муассасалари – Турин политехника ва Пиза университетларининг филиаллари фаолият юритмоқда.
Шунингдек энергетика, шу жумладан қайта тикланувчи энергетика, логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалий ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев ва Гвидо Крозетто минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Эслатиб ўтаимз Тошкент келган Италия мудофаа вазири ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашди. Томонлар икки давлатнинг экстремизм, диний радикализм ва халқаро терроризмга қарши курашда умумий мақсадлари борлиги қайд этилди.