Ўзбекистон ва Россия президентлари яна телефон орқали мулоқот қилди
(last modified Wed, 26 Apr 2023 12:59:51 GMT )
апрел 26, 2023 17:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия президентлари яна телефон орқали мулоқот қилди
    Ўзбекистон ва Россия президентлари яна телефон орқали мулоқот қилди

Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилганини маълум қилди.

Песков ўз сўзарида "Ҳозир биз Ўзбекистон президенти Мирзиёев билан телефон мулоқоти якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаяпмиз. Шунингдек, анча батафсил ва жуда илиқ суҳбат бўлди", — деб айтди

Песков  икки президент ўртасидаги мулоқот тафсилотлари кейинроқ маълум қилинади деб изоҳлади..

Мирзиёев ва путин мулоқоти чоғида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо муносабатлари суръатини таъминлаш ва етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари шу кунларда ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасининг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этишди.

Ушбу тадбирда 35 мамлакат бизнесининг 5 минг нафардан зиёд вакили иштирок этмоқда.

Суҳбат чоғида автомобилсозлик, темир йўл транспорти, фармацевтика, кимё саноати ва бошқа устувор тармоқларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Саноат ипотекаси, кластерлар, индустриал ривожланиш жамғармаси каби воситаларни ривожлантириш борасидаги илғор тажрибани ўрганишдан манфаатдорлик билдирилди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 Мирзиёев Конституция бўйича бўлажак референдумнинг Россия ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Россия президентига самимий миннатдорлик билдирди.