май 01, 2023 10:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдумда 15 млн 802 минг 095 нафари қатнашди
    Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдумда 15 млн 802 минг 095 нафари қатнашди

Бугун Тошкентдаги Симпозиумлар саройида ташкил этилган Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида брифинг бошланди.

Кеча 17:00 ҳолатига овоз берувчи фуқароларнинг 15 млн 802 минг 095 нафари ёки 81,39 фоизи овоз берди.

Ўзбепкистон МСКнинг матбуот марказида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича брифинглар ўтказилмоқда.

Брифингларда  МСК, вазирлик ва давлат идоралари ҳамда ташкилотлари вакилларининг референдум жараёнлари ҳақидаги ҳисоботлари тингланмоқда.

Шунингдек Ўзбекистон Олий суд раисининг ўринбосари Халилилло Тўрахўжаев Маъмурий судларга референдум ўтказувчи комиссияларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан, жумладан овоз берувчи фуқаролар рўйхатидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида шикоятлар келиб тушмади деб   маълум қилди.

Ёрлиқ