май 02, 2023 09:48 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва МДҲ бош котибининг учрашуви бўлиб ўтди
    Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва МДҲ бош котибининг учрашуви бўлиб ўтди

Кеча Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституция бўйича референдумни кузатувчилар миссияси бошчилигида мамлакатда бўлиб турган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев МДҲ бош котиби ва миссия аъзоларига мамлакатнинг барча ҳудудларида фаол ишлагани ҳамда референдумнинг бориши ва натижаларига юксак баҳо бергани учун самимий миннатдорлик билдирди.

МДҲ раҳбари, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқини референдум жараёнлари юксак халқаро талаблари ва стандартларига мувофиқ муваффақиятли ташкил этилгани билан дилдан қутлади.

Референдум якунлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва мамлакатда демократик янгиланишларни давом эттиришда муҳим босқич бўлишига ишонч билдирилди.

Мирзиёев ва Лебедев учрашувида, ўзаро манфаатли, энг аввало, савдо-иқтисодий, саноат ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда МДҲнинг муҳим ўрни қайд этилди. Ҳамдўстлик маконида инвестициялар жадал суръат билан ўсаётгани таъкидланди, жорий йилнинг март ойида Самарқанд шаҳрида ўтган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисининг самарали натижалари юқори баҳоланди.

Ёрлиқ