Тошкентда Ўзбекистон президенти ва Қозоғистон бош вазирининг учрашуви бўли ўтди
(last modified Sat, 06 May 2023 07:36:49 GMT )
май 06, 2023 12:36 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон президенти ва Қозоғистон бош вазирининг учрашуви бўли ўтди
    Тошкентда Ўзбекистон президенти ва Қозоғистон бош вазирининг учрашуви бўли ўтди

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбек-қозоқ икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўтган  2022 йилда товар айирбошлаш 18 фоизга, жорий йил бошидан эса 12 фоизга ошди. Уч мингдан зиёд қўшма корхона фаолият юритмоқда. Юк ташиш ҳажми ортмоқда. Фаол гуманитар алмашинувлар давом этмоқда.

Мирзиёев  Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг сермаҳсул якунларига, энг аввало, устувор иқтисодий лойиҳаларни, шу жумладан Саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этишни илгари суриш бўйича келишувларга эришилганига юксак баҳо берди.

Яқин йилларда 10 миллиард доллар мақсадли кўрсаткичига эришиш учун савдони кўпайтириш ва экспорт-импорт амалиётларининг мутаносиблигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда ташқи савдо компанияси фаолиятини тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.

Ёрлиқ