Ўзбекистон ва Тожикистон фавқулодда вазиятларда бир-бирининг аеропортларидан фойдаланишга келишиб олди
Ўзбекистон Сенати ўзининг 40-йиғилишида “Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида фавқулодда вазиятларда икки давлат ҳаво ҳудуди ва аеропортларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида”ги ҳужжатни маьқуллади.
Эрон телераиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ўзбекистонлик сенаторлар мазкур келишувдан асосий мақсад Ўзбекистон ва Тожикистон ҳаво ҳудуди ва аеропортларидан зарур вазиятларда фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг ягона тизимини белгилашдан иборат эканлигини алоҳида таькидладилар.
Ушбу ҳужжатда томонлар зарур шароитлар юзага келган тақдирда мезбон давлат ҳаво ҳудудидан қисқа муддатли ўтиш учун рухсат сўраш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланган.
Ушбу ҳужжатнинг тасдиқланиши парвозлар хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.
Ушбу келишув Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги конструктив ва фойдали ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлиб, минтақа хавфсизлиги ҳамда бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Сенати мажлис якунида мазкур қонунни маьқуллади.