май 19, 2023 16:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекситон президентлик сайловини ўтказиш учун 174,1 млрд сўм ажратилди
    Ўзбекситон президентлик сайловини ўтказиш учун 174,1 млрд сўм ажратилди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 174 млрд 130 млн сўм этиб тасдиқлади. Сиёсий партияларга жами 19 млрд 655 млн сўм, ҳар бир номзодга эса 4 млрд 914 млн сўмдан ажратилади.

2023 йил 19 май куни Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловига бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари иштирок этди.

Марказий сайлов комиссияси Сайлов кодекси талабларига риоя қилган ҳолда муддатидан илгари президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 174 миллиард 130 миллион сўм миқдорида ишлаб чиқди. Қайд этилишича, мазкур маблағ аввалги президентлик сайлови учун ажратилган маблағдан 41 фоизга кам.

Йиғилишда умумпартиявий тадбирлар ва сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва тарғибот ишларини амалга оширишга 19 млрд 655 млн сўм ёки сайловни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг 11 фоизи миқдорида ажратилиши таъкидланди. Бунда, ҳар бир номзодга 4 млрд 914 млн сўмдан тўғри келмоқда.

Харажатлар сметасига кўра маблағларнинг деярли 82 фоизи округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш учун ажратилмоқда. Ушбу маблағларнинг 76 фоизи округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари (аъзоларнинг аксарият қисми ўқитувчи, шифокор, фаол фуқаролар таркибидан шакллантирилган) меҳнати учун тўлаб бериладиган компенсация тўловлари учун сарфланиши учун режалаштирилган.

Ёрлиқ