Ўзбекистонга тўрт ой давомида 2 миллиондан ортиқ сайёҳ келди
2023 йилнинг тўрт ойида Ўзбекистонга 2 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Туристларнинг асосий қисми қўшни Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Россиядан келган.
Сайёҳларнинг 90 фоиздан ортиғи МДҲнинг тўртта давлатига тўғри келади:
Тожикистон — 623,8 минг киши;
Қозоғистон — 558,8 минг киши;
Қирғизистон — 487,7 минг киши;
Россия — 207,7 минг киши.
Шунингдек, Туркиядан 30 мингга яқин, Туркманистондан 14,2 минг нафар ва Жанубий Кореядан 9,2 минг нафар фуқаро сайёҳлик сафарига чиққан. Ҳиндистондан 8,3 минг, Хитойдан 6,3 минг, Германиядан эса 5,7 минг киши келган.
Март-апрель ойларида туристик саёҳатлар сони ортган. Икки ой ичида Тожикистондан 334,6 минг, Қозоғистондан 317,4 минг, Россиядан 126,7 минг меҳмон келган.