май 27, 2023 09:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти яқин ҳафталарда Эронга келади
    Ўзбекистон президенти яқин ҳафталарда Эронга келади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин ҳафталарда юқори мартабали делегация бошчилигида Теҳронга ташриф буюриши кутилмоқда.

Эрон пресс ахборот агентлигининг ИРНА ахборот агентли хабарига таяниб хабар қилишича, кеча Эрон савдони ривожлантириш ташкилоти раиси Меҳди Зайғамийнинг Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев билан учрашувида, Тошкент шаҳрида Эрон ва Ўзбекистон қўшма комиссиясини ўтказиш ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқин бир неча ҳафта ичида Теҳронга ташрифи режалаштирилди.

Меҳди Зайғамий бу учрашувда имтиёзли савдо битими тузиш ва икки давлат ишбилармонлари йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш орқали икки давлат ўртасидаги савдо алоақларни кенгайтириш зарурлиини ҳам таъкидлаб ўтди.

Эрон савдони ривожлантириш ташкилоти раиси Меҳди Зайғамий Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги юкларни транзит қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш борасидаги саъй -ҳаракатлар ҳақида гапириб,  Ўзбекистон преиденти Шавкат Мирзиёевнинг Теҳронга таширфи чоғида икки давлат ишбилармонлари иштирокида Эрон ва Ўзбекистон савдо конференциясини ўтказиш режалаштирилаётганини ҳам қўшимча қилди.

Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев ҳам Эронни Ўзбекистон учун денгизга энг яқин йўл сифатида баҳолаб Эрон орқали юк транзит йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашни сўради.

Баҳодир Абдуллаев шунингдек икки давлат ўртасида бир миллиард долларлик савдо айирбошаш бўйича "йўл харитаси" Ўзбекистон президентининг Теҳронга сафари чоғида имзоланишига уимд билдириб, транзит тўсиқларни олиб ташланиши билан Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажми 4 миллиард долларга етади деб аниқлик киртди.

Ёрлиқ