май 28, 2023 18:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Афғонистон термасини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб КАФА чемпиони бўлди
    Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Афғонистон термасини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб КАФА чемпиони бўлди

Ўзбекистоннинг 20 ёшгаа бўлган футбол бўйича терма жамоаси Афғонистон термаси устидан 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Эрон телерадиокомпаниясининг дарий тилидаги сайтига таяниб ўзбек тилидаги ахборот сайтининг хабар қилишича, Афғонистон футбол федерацияси бу мамлакатнинг 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси бугун ўзининг сўнгги беллашувида Ўзбекистон терма жамоасига  4:0 ҳисобида мағлуб бўлгани ва 5 нафар иштирокчи жамоа орасида тўртинчи ўринни эгаллаганини хабар қилди.

Бу ғалабадан кейин Ўзбекистон U-18 терма жамоаси ўн очко жамлаб Марказий Осиё минтақасининг  20 ёшгача бўлган КАФА футбол мусобақаси ғолиби бўлди.

Бу ўйин бугун Тожикистон пойтахти -Душанбе шаҳрида жойлашган ЦСКА стадионида ўтказилди.

Бу ўйин Тожикистоннинг Душанбе шаҳри мезбонлик қилаётган  20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги футбол бўйича Марказий Осиё чемпионати доирасида ўтказилди ва  унда Афғонистон, Тожикистон,Туркманистон, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари қатнашдилар.

Ёрлиқ