Январ 31, 2024 13:14 Asia/Tashkent
  • Осиё Миллатлар Кубоги-2023: Ўзбекистон Таиланд устидан ғалаба қозониб чорак финалга йўл олди
    Осиё Миллатлар Кубоги-2023: Ўзбекистон Таиланд устидан ғалаба қозониб чорак финалга йўл олди

Ўзбекистон термаси Осиё Миллатлар Кубогида Таиландни енгиб чорак финалга йўл олди.

Осиё Миллатлар кубогининг нимчорак финал баҳсларида Ўзбекистон футболчилари Таиландни 2:1 ҳисобида  енгиб, ¼ финал босқичига чиқди.

Ўзбекистон термаси чорак финалда Қатар терма жамоасига қарши ўйнайди.

Газета сайтининг хабар қилишича, 30 январь куни Қатарда ўтаётган футбол бўйича Осиё чемпионатининг нимчорак финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландга қарши учрашувда 2:1 ҳисобни қайд этиб, чорак финалга чиқди.

Ўйин «Аль-Жануб» стадионида бўлиб, уни малайзиялик Муҳаммад Назми бин Насаруддин бош ҳакам сифатида бошқарди. Учрашув давомида ҳавфли вазиятлар кўп бўлди, 37-дақиқада Диёр Холматов узатган тўпни Азиз Турғунбоев дарвозага киритиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида захирадан ўйинга тушган таиландлик Сарачат Супачок ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Аббосбек Файзуллаев рақиб дарвозасига гол киритди ва Ўзбекистон жамоасини 2:1 ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг асосий қисмида бошқа аниқ ўзгариш бўлмади. Бош ҳакам 7 дақиқа қўшимча вақт берди. Якунда миллий терма жамоа 2:1 натижа билан Таиланд футболчилари устидан ғалаба қозонди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси чорак финал ўйинини 3 февраль куни мусобақа мезбони — Қатар терма жамоасига қарши ўтказади (Қатар ¼ финалга Фаластинни 2:1 ҳисобида енгиб, чиқди).

Миллий терма жамоа гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаганди — Ҳиндистон устидан ғалаба, Сурия ва Австралия билан дуранг.

Ёрлиқ