май 29, 2023 09:09 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев телефон суҳбатида Эрдоғанни президентлик сайловида эришган ғалабаси билан табриклади
    Шавкат Мирзиёев телефон суҳбатида Эрдоғанни президентлик сайловида эришган ғалабаси билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 28 май куни телефон орқали мулоқотда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан табриклади.

Туркия президент сайловининг иккинчи турида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаётганининг ишончли ифодаси экани қайд этилди.

Мирзиёев ва Эрдуған суҳбатида, Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Олий даражадаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш мақсадида барча даражаларда фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркия давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ёрлиқ