июн 06, 2023 13:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
    Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилди. Президент Шавкат Мирзиёев кеча бу ҳақдаги фармонни имзолади.

5 июнь куни Шавкат Мирзиёевнинг «Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида»ги фармони [ПФ-86-сон] қабул қилинди. 

Фармонга кўра, Қатар фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Ўзбекистон президенти у билан Самарқандда музокаралар ўтказади.

Май ойида Тошкентда Қатар элчихонаси очилганди.

Ёрлиқ