Британия ТИВ вазири ўринбосари Тошкентга келиб Ўзбекистон расмийлари билан учрашди
(last modified Thu, 08 Jun 2023 13:27:10 GMT )
июн 08, 2023 18:27 Asia/Tashkent
  • Британия ТИВ вазири ўринбосари Тошкентга келиб Ўзбекистон расмийлари билан учрашди
    Британия ТИВ вазири ўринбосари Тошкентга келиб Ўзбекистон расмийлари билан учрашди

Британия ТИВ ўринбосарининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртаисда савдо, хавфсизлик, мудофаа ва бошқа соҳаларда икки томоналма алоқаларни кенгайириш масалаларни ривожлантириш кун тартибидан ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз Британия ТИВ раҳбари ўринбосари, Лео Докерти Ўзбекистонга келди. Бу сафарда кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги савдо, хавфсизлик, мудофаа ва бошқа соҳадаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришдан иборат.

Сафар доирасида, Британия ТИВ раҳбари ўринбосари Ўзбекистоннинг қатор расмийлари билан учрашиб  суҳбатлашди.

Ўзбекистон ТИВ ўринбосари Ғайрат Фозилов билан учрашувида икки тоомнлама муносабатлар  ва ислоҳотлар жараёни, ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги асосий масалалар жумладан Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.

Англия ТИВ раҳбари ўринбосари Лео Докерти, инвестиция, саноат ва савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов билан мулоқот қилиб, икки томонлама савдо ва сармоявий алоқаларни айниқса Британиянинг Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлагагани ҳамда иқтисодий рвиожланишни самарали бошқариш дастури доирасида қўшма чора -тадбирларни муҳокама қилди.

Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари шунингдек, Санъат ва музейига ҳам бориб, Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан яқинлан танишди ҳамда Британия кенгашининг Ўзбекистондаги директори Денис Уоддингем билан ҳам учрашди.