Ўзбекистон ва Better Cotton пахтачилик соҳасини янада яхшилаш бўйича йўл харитасини имзолади
(last modified Wed, 14 Jun 2023 16:13:34 GMT )
июн 14, 2023 21:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Better Cotton пахтачилик соҳасини янада яхшилаш бўйича йўл харитасини имзолади

Тошкентдаги «Тўқимачилик ҳафталиги» доирасида Better Cotton Ўзбекистонда пахтачилик соҳасини янада яхшилаш борасидаги йўл харитасини тақдим этди ва у манфаатдор томонлар иштирокида имзоланди.

Better Cotton компанияси Ўзбекистондаги асосий манфаатдор томонлар билан мамлакатнинг пахтачилик соҳасини янада яхшилаш учун Барқарор ривожланиш йўл харитасини ишлаб чиқди ва имзолади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентда ўтган «Тўқимачилик ҳафталиги» доирасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева ҳамда Ўзбекистон «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров ҳам қатнашди.

Унда Better Cotton компаниясининг катта дастур менежери Рейчел Беккет бизнес, ҳукумат, фуқаролик жамияти, халқаро ташкилотлар ва таълим институтлари вакилларини ўз ичига олган 600 дан ортиқ делегат аудиториясига йўл харитасини тақдим этди.

Миллий манфаатдор томонлар, жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бандлик вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва бошқалар йўл харитаси мақсадларини илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олди.

Йўл харитаси тўртта асосий мақсад бўйича батафсил ҳаракатлар режасини самарали тарзда ишлаб чиқди.

Йўл харитаси ёндашуви Better Cotton компаниясининг Ўзбекистон бўйлаб пахта етиштирувчи жамоалар атроф-муҳит, жамиятлар ва иқтисодиёт учун фойдалироқ бўлган барқарорроқ амалиётларни қандай қабул қилиши мумкинлиги ҳақидаги тавсияларини ўз ичига олади.

Ёрлиқ