Ўтган йили Ўзбекистон АҚШга уран экспортини қарийб 80 фоизга оширди
Ўзбекистон уранининг АҚШ бозоридаги улуши 11 фоизга етиши билан, Канада, Қозоғистон ва Россиядан кейинги ўринни эгаллади.
Ўзбекистон АҚШга уран экспортини қарийб 80 фоизга оширди.
2022 йилда Ўзбекистондан уран экспорти 4,44 миллион фунт U3O8 эквивалентини ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 78 фоизга ўсди. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг Америка бозоридаги улуши 11 фоизгача ўсди.
АҚШ уран хомашёсининг 95 фоиздан ортиғини хориждан сотиб олади. Ураннинг асосий етказиб берувчиси 27 фоиз (11,1 миллион фут) улуши билан Канададир. Кейинги ўриндаги Қозоғистон барча таъминотнинг чорак қисмини (10 миллион фут) таъминлайди. Учинчи ўринда 11,7 фоиз улуш билан Россия жойлашган.
2022 йил март ойида АҚШ президенти Жо Байден Россиядан энергия ташувчилар импортини тақиқлашини эълон қилди. Бироқ, АҚШ расмийлари Россия уранига қарши санкцияларни қўлламади. Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон билан биргаликда Америка атом электр станцияларининг уранга бўлган эҳтиёжининг қарийб ярмини қоплайди.