АҚШ бир қанча Афғонистон самолётларини Ўзбекистонга берди
АҚШ Давлат департаменти мамлакат матбуотига келишувга асосан Афғонистон ҳукумати қулагач Ўзбекистонга берилган бир қанча афғон самолётларига эгалик ҳуқуқини берганини хабар қилди.
Порс тудей сайтининг ўзбек бўлимига кўра, АҚШ ТИВ матбуот котиби, бу давлат жорйи йили 2021- йилда Афғонистон ҳукумати қулаганидан кейин " Мудофаадан ортиқча юк" дастури бўйича Ўзбекистонга топширилган бир қатор афғон самолётларига эгалик ҳуқуқини берди деб айтди.
Дастурга биноан, АҚШ чет эл ҳукуматлари ёки халқаро ташкилотларга қўшимча мудофаа жиҳозларни топширади. АҚШ ТИВ бунга сабаб сифатида терроризмга қарши кураш, наркотрафикага қарши кураш ва чегара хавфсизлигини ошириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик доирасида тузилган келишувлар деб атаган.
Аввалроқ АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон матбуотига билан суҳбатда Тошкент ва Вашингтон ҳукуматлари Афғонистон армиясининг собиқ самолётлари тақдири бўйича келишувга эришган ва бу келишувга биноан бу ҳарбий техникалар Ўзбекистонда қолади деб айтди.
АҚШ элчиси шунингдек бу самолётлар ҳеч қачон афғон армиясига тегишли бўлмаган аксинча АҚШ ууларни бу мамлакат армиясига берганди. АҚШ ва Ўзбекистон келишуви асосида Тошкентда 46 та самолёт ва вертолёт қолади.
Мазкур келишувга жавобан Толибон ҳаракати Мудофаа вазирилги бу борадаги ҳар қандай келишувни " кераксиз" эканлигини иддао қилди. Бу вазирлик маълумотида АҚШнинг авктивларни мусодара қилишга ёки Афғонистон мулкларини хайрия қилишга ҳаққи йўқлигини эълон қилди.