Бахтиёр Саидов БАА вице-президенти билан учрашди
(last modified Thu, 22 Jun 2023 08:12:12 GMT )
июн 22, 2023 13:12 Asia/Tashkent
  • Бахтиёр Саидов БАА вице-президенти билан учрашди
    Бахтиёр Саидов БАА вице-президенти билан учрашди

Таъкидланишича, томонлар Ўзбекистон – БАА алоқаларини янада кенгайтириш бўйича мулоқот ўтказган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Абу-Дабида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) вице-президенти, бош вазири ўринбосари, президент девони вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди. 

“Ўзбекистон – БАА алоқаларини янада кенгайтириш, иқтисодий дипломатияни илгари суриш, доимий алмашинувларни қўллаб-қувватлаш, дўстлигимизни мустаҳкамлаш юзасидан самимий мулоқот ўтказдик”, - деб ёзади Саидов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саидов Абу-Дабида БАА ташқи ишлар вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ва бош вазир ўринбосари Сайф Бин Зойид Ол Наҳаён билан ҳам учрашган эди.