Ўзбекистон сенати ўзбек- қозоқ чегарасини демаркация қилиш бўйича қонунни маъқуллади
Ўзбекистон сенати Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги узунлиги 2 356 километрдан ортиқ чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида қонун сенаторлар томонидан маъқуллади.
Ўзбекистон Ремспубикаси сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон — Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонун муҳокпма этилди.
Газета сайтининг хабарқилишича, ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан унинг 2022 йил 21 декабрь куни Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган.
Шартномага кўра Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги Давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрдан ортиқдир. Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.
Ўзбекистон Сенаторларнинг таъкидлашича, шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтиришга хизмат қилади.
«Қонун Ўзбекистон — Қозоғистон Давлат чегараси демаркацияси бўйича узоқ вақт давом этган жараённинг мустаҳкам ҳуқуқий ечими бўлиши билан бирга ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган муносабатларимизнинг янги саҳифаси бўлади ҳамда ўзаро тенг манфаатли алоқаларимиз равнақига хизмат қилади, деб ишонамиз», — деди Сенат раиси Танзила Нарбаева.