Ўзбекистон сенати Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарибй ҳамкорилк шартнмоаисни ратификация қилди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг наватдаги мажлисида Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун кўриб чиқилди.
Битим 2022 йил 3 март куни Исломободда имзоланган деб хабар қилган Спутник сайти.
Мажлисда битимнинг асосий мақсади тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш экани қайд этилди.
Ўзбекистонлик сенаторлар ратификация қилиш учун тақдим этилган битимнинг аҳамиятини юқори баҳолаб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик икки давлат қуролли кучларининг мудофаа салоҳиятини янада ошириш ва минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлашди.