Ўзбекистон ва БМТ қўшма лойиҳаларини амлага оширишни таъкидламоқда
(last modified Tue, 27 Jun 2023 12:22:13 GMT )
июн 27, 2023 17:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва БМТ қўшма лойиҳаларини амлага оширишни таъкидламоқда
    Ўзбекистон ва БМТ қўшма лойиҳаларини амлага оширишни таъкидламоқда

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Илҳом Норқулов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска бошчилигидаги делегация вакиллари билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия Вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси  унда томонлар амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар жараёнини муҳокама қилди ҳамда гендер тенглиги, “яшил” солиққа тортиш, “яшил” бюджетлаштириш, “яшил” тамойиллар асосида мактабларни техник жиҳозлаш ва қайта қуриш каби масалаларда ҳам сўз юритди деб хабар қилди.  

Учрашувда SDG облигацияларини чиқаришга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.  

Томонлар турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ва БМТ ваикллари Учрашув якунида лойиҳаларни батафсил ишлаб чиқиш ва умумий мақсадларга эришиш мақсадида учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.

Ёрлиқ