Ўзбекистон ва Малайзия ташқи сиёсат идоралари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди
(last modified Wed, 05 Jul 2023 08:22:11 GMT )
июл 05, 2023 13:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Малайзия ташқи сиёсат идоралари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди
    Ўзбекистон ва Малайзия ташқи сиёсат идоралари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

Ўзбекистон ва Малайзия ТИВ раҳбарлари Тошкентда музокаралар ўтказди ва ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатга ташриф билан келган Малайзия ташқи ишлар вазири Замбри Абдул Қодир билан учрашди.

Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди. 

Учрашув кун тартиби кенг кўламли бўлиб, ундан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий дипломатияни устувор йўналиш сифатида жадаллаштириш, туризмни ривожлантириш, муносабатларимизнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ва глобал миқёсдаги масалалар ҳам ўрин олди.