июл 06, 2023 09:36 Asia/Tashkent
  • Бахтиёр Саидов Озарбайжон президенти билан учрашди
    Бахтиёр Саидов Озарбайжон президенти билан учрашди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди.

Кеча, 5 июль куни Бокуда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев қабул қилди.

“Озарбайжон президенти Илҳом Алиев томонидан қабул қилинганимиз биз учун катта шарафдир. Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жанобининг Озарбайжон етакчисига самимий саломларини етказдик”, деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Таъкидланишича, учрашув давомида Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларидаги бугунги ижобий ўсувчанлик юқори баҳоланди.

Ёрлиқ