июл 11, 2023 09:57 Asia/Tashkent
  • Раисий: Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар кўп
    Раисий: Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар кўп

Эрон Ислом Республикаси Президенти шундай деди:Эрон ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун кўплаб имкониятлар мавжуд бўлиб, улар эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш орқали фаоллашади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, душанба куни Эрон Ислом Республикаси Президенти саййид Иброҳим Раисий Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзаев билан телефон орқали мулоқотда уни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қайта сайлангани билан табрикла, янги даврда икки давлат раҳбарларининг жиддий қатьияти соясида икки давлат ўртасидаги иқтисодий, сиёсий, маданий ва савдо алоқаларини янада кенгайтиришига умид билдирди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти сўнгги икки йилда Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг ўсиб бораётганини мақбул, деб ҳисоблади ва таькидлади:ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун кўплаб имкониятлар мавжуд бўлиб, икки давлат президентларининг ўзаро ташрифлари чоғида эришилган келишувларни амалга оширишни тезлаштириш орқали бу имкониятлар имкон қадар фаоллашади, деган умиддамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзаев ҳам Эрон Ислом Республикаси Президентининг табригидан ўз миннатдорчилигини билдирди.Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикаси билан янги даврда турли икки томонлама ва минтақавий соҳаларда, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлигини кенгайтириш жараёни янада куч ва жиддийлик билан давом этади.

Ёрлиқ