Ўзбекистонлик эркак Россияда 62 та олмос билан қўлга тушди
Ўзбекистонлик 39 яшар эркак ички кийимларига 62 та олмосни яшириб, Россия ҳудудига кирмоқчи бўлди. У “Внуково” аеропорти божхоначилари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, эркак Россияга Бирлашган Араб Амирликларидан учиб келган.
“Внуково” божхоначилари БААдан учиб келган Ўзбекистон фуқаросининг ички кийимида сочилиб кетган олмосларни аниқлади. Назоратдан яширилган товарларни ихтиёрий равишда бериш таклифига эркак “йўқ”, деб жавоб берди. Бироқ фуқарони шахсий кўрикдан ўтказиш натижасида божхона ходими унинг ички кийимида шаффоф тошлар сочилган кеш ва 62 дона шаффоф ва кўк рангдаги йирик тошлар борлигини аниқлади. 60 дан ортиқ қимматбаҳо тошларнинг бозор қиймати 5 миллион рублдан ошди”, дейилади хабарда.
Эркак стратегик аҳамиятга эга товарлар ва ресурслар контрабандасида айбланиб, етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Суд қарори билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.