Ўзбекистонда кўплаб ИИБ бошлиқлари ва прокурорлар ишдан олинди
-
Ўзбекистонда кўплаб ИИБ бошлиқлари ва прокурорлар ишдан олинди
Ўзбекистоннинг 16 та туман ИИБ бошлиқлари ҳамда 6 туман прокурори жиноятчиликка қарши етарлича курашмагани учун Шавкат мирзиёев буйруғига асосан ишдан олинди
Фарғона вилоятидаги йиғилишда Шавкат мирзиёев қатор ички ишлар тизими бошлиқлари, прокротура ва миллий гвардия расмийларини ишдан олди.
Бундан ташқари, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ва ИИВ раҳбарининг икки ўринбосарига ҳайфсан берилди.
«Жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди», дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.
Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйган туман ИИБ бошлиқлари ва прокурорлар ишдан олинди.
Йиғилиш давомида Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи Нурилла Султонов ҳамда Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ҳам ишдан олинди.