июл 31, 2023 13:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонликларнинг турли соҳаларда Японияга ишга бориш имкониятлари кенгаяди
    Ўзбекистонликларнинг турли соҳаларда Японияга ишга бориш имкониятлари кенгаяди

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров раҳбарлигидаги Ҳукумат делегацияси Японияда бўлиб турибди.

Ташриф мобайнида Япония «Japan international training Cooperation Organzatinon» (JITCO) ташкилотининг Токиодаги бош офисида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда JICA ташаббуси билан 3 йилга мўлжалланган “Японияда бандлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг саноат соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди.

Лойиҳага кўра, Японияда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини барча соҳа ва йўналишларда ишга жойлашишга кўмаклашилади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида Япон тили ва касбга ўқитиш курсларини замонавий услубий қўлланмалар билан жиҳозлашда кўмаклашилади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг соғлиқни сақлаш, бандлик ва фаровонлик вазири Катсунобу Като, Япония ташқи ишлар вазирининг парламентдаги ўринбосари Юми Ёсикава, Япония таълим вазирлиги вице-президенти Юми Ёсикава ва Либерал-демократик  партияси вице-президенти Таро Асо, молия вазири Шуничи Сузуки билан  музокаралари ташкил этилди.

Ёрлиқ