Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон халқаро транспорт йўлаги ташкил этмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i86448-Ўзбекистон_Туркманистон_ва_Эрон_халқаро_транспорт_йўлаги_ташкил_этмоқчи
Бу борада томонлар музокара олиб бормоқда ва лойиҳа муҳокама жараёнида.
(last modified 2023-08-01T11:21:56+00:00 )
август 01, 2023 10:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон халқаро транспорт йўлаги ташкил этмоқчи
    Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон халқаро транспорт йўлаги ташкил этмоқчи

Бу борада томонлар музокара олиб бормоқда ва лойиҳа муҳокама жараёнида.

31 июль куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳамда Эрон Республикаси йўл ва шаҳарсозлик вазирлиги вакиллари ўртасида видеоконференция шаклидаги музокаралар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон ўртасида халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзолашни жадаллаштириш, Эрон ҳудудида халқаро автотранспорт қатновларида миллий ташувлардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтириш, экспорт ва импорт юклари учун «Бандар-Аббос» ва «Чабаҳор» портларидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама этилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон-Афғонистон-Эрон халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилган.