август 01, 2023 11:19 Asia/Tashkent
  • Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,7 фоизга ошди
    Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,7 фоизга ошди

Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги молия айланмаси жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга ошиб, 438 миллион долларга етди.

Жорий йилнинг январ-июн ойларида Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг шу даврига нисбатан ошди.

Туркманистон Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар орасида энг йирик савдо ҳамкорлари рўйхатида Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан кейин тўртинчи ўринда туради.

Туркманистоннинг Ўзбекистон билан ташқи савдо баланси бу даврда ижобий бўлиб, товар экспорти ва импорти ўртасидаги фарқ 277,7 миллион долларни ташкил этди.

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хажеф сўнгги йилларда бу давлат ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4 баробар ошгани ва ўтган йили бир миллиард долларга етганини маьлум қилган эди.

Шунингдек, у Тошкент Туркманистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари, ўғитлар, энергия ресурслари, кимё ва шиша саноати маҳсулотларини харид қилишни кўпайтиришдан манфаатдор эканини таькидлади.

Ёрлиқ