феврал 06, 2024 12:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми  5 бараварга ошиб, 1,094 миллиард долларни ташкил этди
    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 бараварга ошиб, 1,094 миллиард долларни ташкил этди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2017 йилдан 2023 йилгача б5  баравардан ортиққа ошди.

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси сўзларига таяниб Спутник сайтига кўра,  “2017 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми беш баравардан ортиқ ўсди, 2023 йил якунига кўра бу кўрсаткич 1,094 миллиард долларни ташкил этди”, — деди элчи.

 2022 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 920 миллион долларга етган, 2023 йилда ўсиш 10 фоиздан ошган деб қўшимча қилди элчи.

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчиси  Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасида “табиий газ ва электр энергияси бўйича яхши савдо-сотиқ йўлга қўйилган”лигини таъкидлаб, иқтисодиётнинг ўсиши ва шунга мос равишда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж туфайли республика туркман газини етказиб беришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Элчи Ўзбекистон ва Туркманистон 2023 йилда Ўзбекистонга 2 миллиард куб метр туркман табиий газини етказиб бериш бўйича шартнома тузганини, 2024 йилда эса газ бўйича келишув албатта тузилишини эслатди.

Ёрлиқ