Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон демаркация комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
август 03, 2023 10:44 Asia/Tashkent
30 июль куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади.
Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, 24-30 июль кунлари бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.
19-25 июнь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинди.
Ёрлиқ