август 04, 2023 12:12 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Бугун, жума куни эрталаб,  Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига келгач, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб, мамлакатлар стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Савдо, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди

Улар минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб келди. Мамлакат етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашувида иштирок этади.

Ёрлиқ