Абдулазиз Комилов БМТ Минтақавий маркази раҳбари билан учрашди
ноябр 14, 2016 14:46 Asia/Tashkent
2016 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драгановни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилган.
Кун.ўз сайтига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон ва МОПДММ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.