Тошкентда Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди 
(last modified Tue, 08 Aug 2023 06:52:46 GMT )
август 08, 2023 11:52 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди 
    Тошкентда Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди 

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Санжай Верма бошчилигидаги Ҳиндистон делегацияси Ўзбекистонга келди.

Делегация Ташқи ишлар вазирлигида вазир Бахтиёр Саидов томонидан қабул қилинди. Учрашувдан сўнг Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди. 

«Биз жадал ривожланаётган Ўзбекистон–Ҳиндистон ҳамкорлиги ва юқори суръатни сақлашда ташқи ишлар вазирликларининг фаол ўрнига алоҳида эътибор қаратдик»,- деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Сиёсий маслаҳатлашувларнинг 16-даврасида Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев, Ҳиндистон томонига ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Санжай Варма бошчилик қилди.

Ҳиндистон делегацияси дастуридан, шунингдек, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига ташриф буюриш ва 15 август — Ҳиндистон мустақиллик куни муносабати билан ташкил этиладиган байрам тадбирида иштирок этиш ўрин олган.

Ёрлиқ