август 08, 2023 17:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камайди
    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камайди

Июль ойи давомида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 33,72 млрд доллардан 33,64 млрд долларга камайди. 1 август ҳолатига, Ўзбекистон Марказий банк захирасида 11,8 млн троя унция олтин ва 9,56 млрд доллар хорижий валюта захиралари мавжуд.

Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади.

Унга кўра, 1 август ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 33,64 млрд долларни ташкил қилди. Бу – жорий йил бошидан буён қайд этилган минимум кўрсаткич.

Захиралар ўтган ойга нисбатан деярли 72 млн долларга, сўнгги 3 ойда эса 1,75 млрд долларга камайди.

Ҳисобот даврида олтиннинг физик ҳажми 12,1 млн троя унциядан 11,8 млн троя унцияга, қиймати эса 23,08 млрд доллардан 23,02 млрд долларга пасайган.

Шунингдек, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари 9,57 млрд доллардан 9,56 млрд долларга камайган.

Ёрлиқ