Январ 10, 2024 12:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон энг кўп олтин сотувчисига айланди, аммо олтин-валюта захиралари 1,2 млрд долларга камайди
    Ўзбекистон энг кўп олтин сотувчисига айланди, аммо олтин-валюта захиралари 1,2 млрд долларга камайди

Ўтган йил давомида Ўзбекистоннинг захира активлари қиймати 35 млрд 767 млн доллардан 34 млрд 564 млн долларгача ёки 3,5 фоизга қисқарган бўлса-да, аммо Жаҳон олтин кенгаши ҳисоотига бинан Ўзбекисо 2023 -йилнинг октярь ва нобяр 22 тонна олтин сотган олтин сотиб ушбу қимматабаҳо меалнинг дунёга энг кўп стувчсига айланди.

Ўзбекистон Марказий банки мамлакатнинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади. Унга кўра, 1 январ ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 34,56 млрд долларнга етди.

Кун сайтининг хабар қилишича, олтин захиралари ноябр ойга нисбатан деярли 1,66 млрд долларга ошган бўлса-да, йил бошидан бери 1,2 млрд долларга камайган.

Ҳисобот даврида олтин захиралари қиймати 23,7 млрд доллардан 24,6 млрд долларгача кўпайган. Ўз навбатида олтиннинг физик ҳажми 11,6 млн троя унсиясидан 11,9 млн троя унсиясига ошган. Жаҳон бозорида олтин нархлари қимматлашиши фонида олтин захираларининг қиймати ортган.

Шунингдек, декабр ойида хорижий валюта захиралари қиймати 8,6 млрд доллардан 9,3 млрд долларгача ўсган. 

2023 йил давомида Ўзбекистоннинг захира активлари таркибидаги олтиннинг физик ҳажми 12,7 млн троя унсиясидан 11,9 млн троя унсиясигача қисқарди. Хорижий валюта захиралари эса 11,64 млрд доллардан 9,37 млрд долларгача камайди. Импортнинг тез ўсиб бораётгани фонида олтин валюта захираларининг импортни қоплаш даражаси ҳам 8-8,5 ойгача пасайди. Йил охирида захираларнинг камайиши 2018 йилдан бери биринчи марта содир бўлди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Марказий банки октябр ва ноябр ойларида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ – 11 тоннадан олтин сотгани хабар қилинганди.

2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 8,1 млрд доллар қийматидаги олтин экспорт  қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,3 баробарга кўп. 

Ёрлиқ