Ўзбекистон президенти ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди 
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i86754-Ўзбекистон_президенти_ва_Владимир_Путин_телефон_орқали_мулоқот_қилди
Ўзбекистон ва Россия президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. 
(last modified 2023-08-10T05:21:50+00:00 )
август 10, 2023 09:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти  ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди 
    Ўзбекистон президенти ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди 

Ўзбекистон ва Россия президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан 9 август куни телефон орқали мулоқот қилди. Унда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва фаол гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди. 

Икки мамлакат етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқиб, яқин муддатларда қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини, Ўзбекистон-Россия ҳудудлар, таълим ва медиа форумларини ўтказиш муҳимлигини таъкидлади. 

Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.