Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари ўринбосарлари ишбилармонлик ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилдилар
(last modified Sat, 12 Aug 2023 14:06:14 GMT )
август 12, 2023 19:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари ўринбосарлари ишбилармонлик ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилдилар
    Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари ўринбосарлари ишбилармонлик ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилдилар

Россия Бош вазирининг ўринбосари ва бу мамлакат саноат ва савдо вазири Денис Матуров Москва шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири ўинбосари Жамшид Хўжаев билан икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини кенгайтириш масаласини муҳокама қилдилар.

Россия бош вазири ўринбосари ва бу мамлакат саноат ва савдо вазири Денис Матуров Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев Москва шаҳрида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорликларининг кенгайиши мавзуси юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Россия расмийлари икки мамлакат ўртасидаги жорий савдо-иқтисодий ҳамкорлик, енгил саноат, фармацевтика, автомобилсозлик, ва темир йўл вагонлари каби соҳалардаги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

Россия бош вазири ўринбосари шунингдек Ўзбекистон ҳудудида саноат паркларини ташкил этиш борасидаги самарали ишларни алоҳида таъкидлади.

Денис Матуров ва Жамшид Хўжев учрашуви якунида Россия Бош вазири ўринбосари жорий йилнинг ноябрь ойида халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида иш бошлайдиган Россия халқаро кўргазмасини эслатиб ҳамкасбини унга ташриф буюришини таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикасининг энг йирик иқтисодий ва савдо шерикларидан биридир. Ўтган  2022-йилда бу икки давлатнинг савдо айирбошлаши 8 миллиард  500 миллион долларга етганди.