Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Афғонистон билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эьтибор қаратди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i86920-Ўзбекистоннинг_Кобулдаги_элчиси_Афғонистон_билан_икки_томонлама_муносабатларни_ривожлантиришга_алоҳида_эьтибор_қаратди
Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Афғонистон Толибон ҳукумати билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эьтибор қаратди.
(last modified 2023-08-15T07:02:10+00:00 )
август 14, 2023 10:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Афғонистон билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эьтибор қаратди
    Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Афғонистон билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эьтибор қаратди

Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Афғонистон Толибон ҳукумати билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эьтибор қаратди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон ҳукуматининг Саноат ва савдо вазирлиги бугун эʼлон қилган баёнотида:Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгор Шадманов ушбу вазирлик ўринбосари Қудратуллоҳ Жамол билан учрашувда ўз мамлакатининг юқори мартабали делегациясининг яқин орада Афғонистонга ташриф буюришини маьлум қилди.

Ёдгор Шадманов Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларига ижобий таьсир кўрсатишига умид билдирди.

Таькидлаш жоизки, Афғонистонга зарур бўлган тижорат материалларининг асосий қисми Ўзбекистондан келтирилади.