август 20, 2023 09:26 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев БудапештдаБош вазири билан учрашув ўтказди
    Шавкат Мирзиёев БудапештдаБош вазири билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрига келгач, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо ҳажми ортиб бормоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида етакчи корхоналар кооперацияси кучайётгани таькидланди.

Венгриянинг OTP банки Ўзбекистон банк-молия бозорига кириб келгани стратегик аҳамиятга эга экани ҳамда Европа бизнеси учун муҳим ишора бўлгани эътироф этилди.

Маданий-гуманитар соҳадаги қўшма дастурларни янада илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Жорий йил 20 август кунидан бошлаб Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган муҳим воқеа бўлиши таъкидланди.

Минтақавий кун тартибиги масалалар  юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин ва конструктив ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Ёрлиқ