Ўзбекистон ва Озарбайжон республикаси йирик савдо шартномалар имзоладилар
август 22, 2023 10:51 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон республикасига давлат ташрифи арафасида Боку шаҳрида икки мамлакатнинг 250 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон республикаси ўртасида йирик савдо шартномалари ва инвестициявий битимлар имзоланганини Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
“Тадбир якунлари бўйича бир қатор йирик савдо шартномалари ва инвестициявий битимлар имзоланди”, дейилади хабарда.
2022 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 6 баробарга, жорий йил бошидан эса яна 40 фоизга ошди. Кейинги йилларда қўшма корхоналар сони 4 баравар кўпайди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 200 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.