Ўзбекистон қиймати 672,9 млн долларлик мева-сабзавотларни экспорт қилди
август 23, 2023 21:06 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон қиймати 672,9 млн долларлик мева-сабзавотларни экспорт қилди
Ўтган йилга нисбатан жорий йил бу кўрсаткич 22,4 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди.
ЎзбекистонСтатистика агентлиги кўра, 2023 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тонна мева-сабзавот экспорт қилди.
Бу кўрсаткич 2022 йил мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ёки 153,8 минг тоннага кўпайган.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 фоиз), Покистон (14,6 фоиз), Қозоғистон (12,0 фоиз) ҳамда Қирғизистон (9,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
2023 йил январь-июль ойларида хорижга қиймати 672,9 млн АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2022 йил мос даврига нисбатан 22,4 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди.