Ўзбекистондан Хитойга газ экспорти камайиши давом этмоқда
(last modified Thu, 24 Aug 2023 04:55:18 GMT )
август 24, 2023 09:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистондан Хитойга газ экспорти камайиши давом этмоқда
    Ўзбекистондан Хитойга газ экспорти камайиши давом этмоқда

Хитой томонига кўра, мамлакат 2023 йилнинг 7 ойи давомида Ўзбекистондан салкам 295 млн долларлик газ импорт қилган. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42 фоизга кам.

Жорий йилнинг дастлабки 7 ойи давомида Ўзбекистондан Хитойга умумий қиймати 295,3 млн долларлик табиий газ экспорт қилинган. Бу ҳақда Хитой божхона бош бошқармаси маълумотларида келтирилган.

Ўтган йилнинг мос даврида Хитойга экспорт ҳажми умумий ҳисобда 505,87 млн долларни ташкил қилган. Бу жорий йилдаги кўрсаткичлардан 41,6 фоизга кўп. Қисқариш январь-март ойларида Ўзбекистон газ экспортини амалга оширмагани билан боғлиқ.

Маълумот учун, жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми 23,56 млрд куб метрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,51 млрд куб метр (2022 йилнинг январь-июнь ойларида 26,07 млрд куб метр бўлган) ёки 9,6 фоизга қисқарган.