август 26, 2023 09:41 Asia/Tashkent
  • Туркманистон Ўзбекистонга йилига 2 млрд куб метргача газ етказиб беради

Расмий Тошкент ва Ашхобод йилига 2 млрд куб метргача туркман газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича янги шартнома имзолади.

«UzGazTrade» ва «Тurkmengas» компаниялари ўртасида йилига 2 млрд куб метргача туркман газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов  маълум қилди.

Бундай келишувга Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Туркманистон бош вазирининг ёқилғи-энергетика комплекси бўйича ўринбосари Ботир Аманов ўртасидаги музокаралар чоғида эришилган. Учрашув Ашхободда бўлиб ўтган.

«Бу бошланиши. Биз ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг кенг истиқболларини муҳокама қилдик. Бу узоқ муддатли шартнома ишлаб чиқишни ҳам ўз ичига олади. Газ Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун йўналтирилади», деган Мирзамаҳмудов.

Бундан ташқари, учрашувда электр энергиясини учинчи давлатларга транзит қилиш, нефт ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Ёрлиқ