Ўзбекистон президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
(last modified Sat, 26 Aug 2023 06:06:04 GMT )
август 26, 2023 11:06 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 25 август куни АҚШ Сенати Миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гэри Питерсни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда амалий ҳамкорликни, энг аввало, икки мамлакатнинг парламентлараро мулоқоти доирасида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан АҚШ президенти ташаббуси билан Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида ўтказиладиган «C5+1» форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Гэри Питерс Ўзбекистон сенати раиси Танзила Норбоева ва ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов билан учрашиб, музокаралар олиб борди.