2023 йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистонга 3,7 млн нафар сайёҳ келди
-
2023 йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистонга 3,7 млн нафар сайёҳ келди
Жорий йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистонга 3,7 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди. Ўтган 2022 йилнинг ушбу даврида кўрсаткич 2,4 миллионни ташкил этганди.
Жорий йилнинг январь-июль ойларида жами 3,7 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрганини Ўзбекистон Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Бу давр оралиғида энг кўп ташриф Тожикистон (1 млн 151,4 минг), Қирғизистон (912,8 минг) ва Қозоғистон (879 минг нафар)дан бўлди деб хабар қилган Газета сайти.
Саёҳат мақсадида Россиядан 417,4 минг киши келган бўлса, Туркиянинг кўрсаткичи 58 минг нафарни ташкил этди.
Бундан ташқари, Туркманистондан 39,6 минг нафар, Жанубий Кореядан 20,2 минг нафар, Ҳиндистондан 20 минг нафар, Хитойдан 17,7 минг нафар, Германиядан эса 14,1 минг нафар сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Таққослаш учун, 2022 йилнинг айни шу даврида кўрсаткич 2,4 млн нафарни ташкил этганди.