Жорий йилда Ўзбекистон электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди
август 30, 2023 09:33 Asia/Tashkent
Ўзбекистон 7 ойда энг кўп Хитойдан электромобил импорт қилган.
Ўзбекистон Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 217,1 млн АҚШ долларига 7 391 та электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6084 тага ёки қарийб 6 баробарга ошган.
7 ойда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 6 898 та
— Гонконг – 376 та
— Германия – 64 та
— Корея – 18 та
— БАА – 16 та
— АҚШ – 11 та
Ёрлиқ