Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги икки пост очилди
сентябр 02, 2023 18:14 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг Марҳамат ҳамда Аравон туманларини боғлайдиган Мингтепа/Қора-Боғиш чегара ўтказиш пункти очилди. Шунингдек, Андижон ва Жалолобод вилоятларини боғловчи Хонобод/Бек-Обод чегара ўтказиш пункти ҳам очилган.
Андижон вилояти Марҳамат туманида ўзбек-қирғиз чегара пости очилди.
1 сентябр, жума куни Марҳамат туманидаги Қирғизистон билан чегара пости очилиш маросими бўлиб ўтди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очилиш маросимида қатнашиб, икки элни бирлаштирувчи режаларидан яна бири амалга ошгани билан табриклади.
Шунингдек, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида жойлашган «Бекобод» чегара пости очилиш маросими ўтказилмоқда.
Ёрлиқ