Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини огоҳликка чақирди
(last modified Sun, 03 Sep 2023 12:07:11 GMT )
сентябр 03, 2023 17:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини огоҳликка чақирди
    Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини огоҳликка чақирди

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Мигрантлардан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормаслик, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўради.

Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан, Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормасликни, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз», дейилади Ташқи меҳнат миграцияси хабарда.

Агентлик Ўзбекистон Жиноят кодексида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилганини эслатди деб хабар қилган Кун сайти..

Бундан олдин Россиянинг бир қанча шаҳарларида Россия армиясига хизматга қабул қилиш тўғрисида ўзбек, тожик ва қозоқ тилидаги эълонлар пайдо бўлганди. Хизматга боришни истаганларга пул мукофоти, Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш ваъда қилинган.